Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди
Туркияда бўлиб ўтган «Мевланакапы Гузелҳисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари учрашувидан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Лавҳада дарвозабон тўпни майдондон узоқлаштирмоқчи бўлади, бироқ зарба майдон устида учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Воқеадан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томонга югурди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятни тез англаб, чайқага билвосита юрак массажини қилишга киришди, кейин эса...