Алан Ширер АПЛ ҳафтасининг жамоасини эълон қилди
"Ньюкасл" афсонаси Алан Ширер Англия Премьер-лигасининг ўтган туридаги энг яхши футболчилардан тузилган рамзий жамоани маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дарвозабон позициясига "Кристал Пэлас" вакили Дин Хендерсон киритилди. Ҳимоя учлиги эса Жеймс Жастин ("Лидс"), Ибраима Конате ("Ливерпул") ва Пьеро Инкапие ("Арсенал")дан иборат бўлди.
Ярим ҳимояда Антон Стах, Итан Ампаду ("Лидс"), Жеймс Милнер ("Брайтон"), Ник О'Райли ("Манчестер Сити") ҳамда Эберечи Эзе ("Арсенал") ўрин олди.