Патрик Доргунунг тикланиш муддати яна чўзилди, янги сана айтилди
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Патрик Доргу жароҳат олган футболчилар рўйхатида қолмоқда. Indykaila News хабарига кўра, клуб 21 ёшли футболчига шошилмасдан тикланишни тавсия қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Қизил иблислар» штабида Доргуну имкони борича тез майдонга қайтариш кейинчалик янада узоқроқ давом этадиган муаммоларга олиб келишидан хавотирда.
Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» энди Доргунунг қайтишини апрел ойининг бошига режалаштирмоқда.
2025/2026 йилги...