«Бавария» Фликни туғилган куни билан табриклади
Ҳанс-Дитер Флик «Барселона»ни Испания Ла Лигаси доирасида «Вильярреал»га қарши уй учрашувига тайёрламоқда. Сешанба куни немис мутахассиси 61 ёшни қарши олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу муносабат билан «Бавария» ижтимоий тармоқларда Фликка мурожаат қилиб, уни туғилган куни билан табриклади: «Туғилган кунинг билан, Ханси», — дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Флик 2019–2021 йилларда «Бавария» бош мураббийи бўлган. Унинг қўл остида мюнхенликлар Бундеслигада икки бор чемпионликни қўлга киритди...