Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» «Бурирам»га ютқазди
«Шанхай Шенчхуа» Осиё Чемпионлар лигасида 7-турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» учрашув бошидаёқ кетма-кет икки гол уриб, ўйиннинг йўналишини белгилаб қўйди. Тез орада «Шанхай Шенчхуа» бир футболчига камайиб қолганидан кейин эса интрига деярли сўнди.