«Страсбур» ультраси баннерлар можароси сабаб муштлашиб кетди
Франция чемпионати 23-турида «Страсбур» «Лион»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган ўйин пайтида «Стад де ла Мено» стадионида тартибсизликлар юз берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
L’Equipe хабарига кўра, можаро мустақил шахслар гуруҳи — улар орасида сентябрь ойида француз ҳукумати томонидан тарқатиб юборилган Offenders хулиган гуруҳи собиқ аъзолари ҳам бор — трибунада ўта ўнг қарашларни тарғиб қилувчи шиорлар ёзилган баннерларни ёйгани ортидан бошланган.
Стюардлар баннерларни тезда олиб ташлаганига қарамай...