Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва «Истанбул Башакшехир» футболчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул ўйинчи сифатида етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21-февраль ҳолатига кўра, Шомуродов «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. У шу тариқа турнирнинг тўпурарлари рўйхатида ҳам биринчи ўринга чиқди.
«Галатасарай» юлдузлари билан таққослаганда, Шомуродовнинг кўрсаткичлари анча юқори. Мауро Икардининг барча ўйинларда 13 та голи бор...