Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди
Аргентина футбол ассotsiatsiyasi (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани ҳақидаги иш юзасидан прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У билан бирга ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам иш бўйича гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари иккала мансабдорга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов AFA томонидан ижтимоий бадаллар сифатида давлат ғазнасига 13 млн доллар етиб бормагани ортидан бошланган.