«Ал-Наср» Жорже Жезуш билан келажакни боғламоқчи
«Ал-Наср» раҳбарияти бош мураббий Жорже Жезуш билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Саудия Арабистонидан чиққан хабарларга кўра, клуб португалиялик мутахассисга 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб ичида мураббийнинг ишидан мамнун экани ва келаси мавсумда ҳам айнан у билан ишлаш истаги борлиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ, агар Криштиану Роналду ёзда жамоани тарк этса, Жезуш ҳам кетиши мумкинлиги ҳақида гаплар чиққанди.