«Бетис» «Севилья» дербиси олдидан очиқ машғулотни қайтарди
Испания чемпионатидаги навбатдаги турда «Бетис» «Севилья»га қарши майдонга тушади — бутун Европада яхши танилган, муросасиз рақиблар ўртасидаги дерби. Учрашув арафасида клуб раҳбарияти биринчи даврада омад келтирган анъанани яна тиклашга қарор қилди: ўшанда «Бетис» «Севилья» майдонида 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гап шанба куни барча хоҳловчилар учун очиқ тарзда ўтказиладиган машғулот ҳақида бормоқда. Мавсумнинг биринчи қисмида шундай тадбирга 11 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрган эди.