"Реал" ва "Барселона" ўртасида Шлоттербек учун тўқнашув кутилмоқда
Испания чемпионатидаги икки абадий рақиб — “Барселона” ва “Реал” бу сафар майдонда эмас, трансфер бозорида “тўқнаш” келди. Сабаб битта: “Боруссия Дортмунд”нинг тажрибали марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек. Ҳар икки гранд ҳимоя чизиғини қотириш учун айнан шу футболчини ёзда таркибга қўшишни истаяпти.
AS нашри маълумотига кўра, айни пайтда бу пойгада “Реал”нинг имкониятлари тобора юқорилаб бормоқда ва мадридликлар келишувга яқинлашяпти. “Қироллик клуби” учун марказий ҳимоя позициясини кучайтириш...