Ландуччи «Милан»нинг «Парма»га ютқазганини ҳимоядаги ёпилиш билан изоҳлади
«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг ёрдамчиси Марко Ландуччи «Парма»га қарши учрашувдаги мағлубият юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
А сериянинг 26-турида миланликлар ўз майдонида кутилмаган тарзда имкониятни бой бериб, «Парма»га ютқазиб қўйди.
Ландуччининг айтишича, рақиб жуда чуқур ва ихчам ҳимояланганда «Милан»га ҳужумда ечим топиш қийинлашади: жамоа кўпинча жарима майдонига оширмаларга таяниб қолди, аммо узатмалар кўпинча манзилини топмади.