Лофтус-Чикнинг жароҳати мавсум охиригача хавф туғдирмоқда
“Милан” ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик “Парма”га қарши ўйинда жағидан оғир жароҳат олди. Футболчи душанба куни операция қилинади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италиянинг Sky манбаси хабарига кўра, жарроҳлик амалиёти мураккаб кечиши мумкин. Операциядан кейин Лофтус-Чик бир муддат зонд орқали овқатланишга мажбур бўлиб қолиши эҳтимоли ҳам бор.
Бундай жароҳат футбол учун кам учрайди, шу сабабли тикланиш муддатини ҳозирча аниқ айтиш қийин. “Милан” ярим ҳимоячиси 2025/2026 йилги...