Россияга қарши ўртоқлик ўйини учун Кюрасао тайёр
Россия терма жамоаси санкциялар сабаб расмий турнирларда қатнашa олмаяпти ва ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказмоқда. Июн ойида россияликларга қарши майдонга тушишга Кюрасао миллий жамоаси тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу ҳақда Кюрасао футбол федерацияси ижроия кенгаши аъзоси Девид Ҳейкуп маълум қилди. Унинг айтишича, март ойидаги тақвим банд, аммо 6-июн куни Кюрасао ҳудудида уй учрашуви учун рақиб изланмоқда ва Россияни мезбон сифатида қабул қилиш имконияти бор.