«Ал-Наср» Жезуш билан шартномани узайтиришга тайёр
Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клуби бош мураббий Жорже Жезуш билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Манбаларга кўра, клуб раҳбарияти португалиялик мутахассисга 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган янги келишув таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоа раҳбарияти мураббийнинг ишидан мамнун ва келаси мавсумда ҳам шу таркибда ишлашни истамоқда. Аввалроқ Жезушнинг келажаги Криштиану Роналду билан боғлиқ экани, агар ҳужумчи ёзда клубни тарк этса, мураббий ҳам кетиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.