Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчиси бўлди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва «Истанбул Башакшеҳир» клуби аъзоси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг кўп натижа қайд этаётган футболчи сифатида етакчиликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 февраль ҳолатига кўра, у «гол+пас» тизимида 20 очко жамғарган: 16 та гол ва 4 та голли узатма. Шомуродов айни пайтда мусобақа тўпурарлари рўйхатида ҳам биринчи ўринда бормоқда.
«Галатасарай» юлдузлари Мауро Икарди ва Виктор Осимҳен билан солиштирилганда, ўзбекистонлик ҳужумчи сезиларли устунликка эга.