Клопп "Реал"га келса қайси футболчиларни жамоадан ҳайдаши ошкор бўлди
Европа матбуотида охирги кунларда битта мавзудаги муҳокама қизиб кетган: таниқли мутахассис Юрген Клоппнинг “Реал” бош мураббийлигига тайинланиш эҳтимоли тобора кучаяётгани айтилмоқда. Ҳозирча бу расмий тасдиқ эмас, лекин фон шундайки — гўё “Мадридда янги давр” деган гаплар секин-аста реал сценарийга айланяпти.
Айни пайтда эса “Реал”да асосий вариант сифатида тилга олинаётган Альваро Арбелоа ҳақида ҳам саволлар кўпаймоқда. У мадридликлар жамоасида катта рол ўйнамагани, энг муҳими — илгари...