Слуцкий бошқарувидаги «Shanghai» финалда «Buriram»га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида «Shanghai Shenhua» етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун барча имкониятларини бой берганди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий жамоаси «Buriram United»га қарши учрашувда ҳеч бўлмаганда турнир билан чиройли хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди: биринчи бўлимнинг аввалида кетма-кет икки гол урилди. 11-дақиқада Гуд Кертис ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Супханат Муеанта иккинчи голни киритди.