Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шеньхуа» АЧЛда мағлубият билан якунлади
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шеньхуа» плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашувда ҳеч бўлмаганда турнир билан муносиб хайрлашишни кўзлади, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» дастлабки бўлимнинг биринчи ярмидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, кейин эса «Шанхай Шеньхуа» майдонда бир киши кам қолиб, ўйиндаги интрига деярли сўнди.