Леннарт Карл «Бавария»даги юксалишидан ҳайратда эмас
Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган 18 ёшли футболчи Леннарт Карл карьерасидаги тезкор кўтарилиш уни унчалик ҳайратга солмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсумда бундеслига грандининг асосий таркибида мунтазам майдонга тушмоқда. 22 февраль куни у 18 ёшга тўлди.
«Баъзан бўлаётган воқеалардан ўзим ҳам ҳайрон қолган пайтларим бўлади, лекин ич-ичимдан бунга қодирлигимни билардим. Жуда кўп меҳнат қилдим. Албатта, хурсандман, бироқ ўсишга жой доим бор.