«Реал Соседад» Захарянга кўпроқ машғулот кераклигини айтди
«Реал Соседад» клуби Арсен Захаряннинг ҳозирги ҳолати юзасидан фикр билдирди. Январ ойидан бери жароҳати сабаб майдонга туша олмаган футболчи Ла Лиганинг 25-турида «Реал Овьедо»га қарши учрашувда (3:3) 13 дақиқа ўйнаб, сафга қайтганидан кейинги илк дақиқаларини ўтказди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб матбуот хизмати вакилларининг таъкидлашича, Захарян тикланишдан сўнг илк бор ўйинда кўриниш берди. Энди унга кўпроқ машғулот керак, шундан кейин у яқин орада 90 дақиқа тўлиқ ўйнашга ҳам тайёр бўлади.