Эксперт «Наполи» жароҳатлар туфайли топ-4дан чиқиб кетиши мумкин деди
Италия А сериясининг 26-турида «Наполи» сафардa «Аталанта»га қарши ўйнаб, 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан кейин неаполликларнинг кейинги имкониятлари ҳақида футбол эксперти Эдуард Мор фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис «Наполи»да жароҳатлар ҳаддан ташқари кўплигини, захира ўриндиғи эса кенг эмаслигини таъкидлади. Унинг айтишича, вазият жамоа учун жиддий муаммо ва у мавсум якунида «Наполи»нинг кучли тўртликка кира олмаслигига ҳам ажабланмаслигини «Match TV» эфирида айтди.