«Барселона» хавбеки Бернал Бускетс билан қиёсга муносабат билдирди
«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Бернал ўзини собиқ жамоа етакчиси Серхио Бускетс билан таққослашлари ҳақидаги фикрларини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18 ёшли футболчи якшанба куни «Леванте»га қарши ўйинда каталонияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди: у учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. 66-дақиқада бош мураббий Ханс-Дитер Флик Бернални жароҳатдан қайтган Педрига алмаштирди.
«Бускетс билан қиёслашлари мен учун катта шараф, аммо мен энди-энди фаолиятимни бошлаяпман.