Леннарт Карл Бавариядаги парвози мени ҳайратга солмади
Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган 18 ёшли Леннарт Карл фаолиятининг бошидаги кескин юксалиш ўзи учун кутилмаган бўлмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсумда бундеслига гиганти сафида мунтазам майдонга тушмоқда. 22 февраль куни у 18 ёшни қарши олди.
«Баъзан атрофимда бўлаётган воқеаларга ўзим ҳам ажабландим, лекин ич-ичимдан бундай даражага чиқишим мумкинлигини билардим. Кўп меҳнат қилдим. Жуда хурсандман, аммо ўсиш учун доим жой бор.