Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди
«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлиши керак эди, бироқ бу сафар ҳам натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида мезбонлар қисқа вақт оралиғида икки бор дарвозани ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртрис...