«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди
«Коньяспор»дан кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага ишонилса, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият бўйича расмий изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада кучайтирди.
Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеаларни инобатга олиб, «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари энди анча савол остида қолаётганини таъкидлади.