Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua Buriramга ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Shanghai Shenhua» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда жамоа Леонид Слуцкий қўл остида «Buriram United»га қарши ҳеч бўлмаганда турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди, аммо бунга ҳам эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи бўлимнинг бошидаёқ кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди.