Бавария вундеркинди Карл Компанидан олган сабоғини айтди
«Бавария»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Леннарт Карл клубда ундан нима талаб қилиниши ҳақида очиқлади. 22 февраль куни германиялик иқтидор 18 ёшга тўлди, у аллақачон Мюнхен гранди асосий жамоасида 31 та учрашув ўтказиб улгурган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Карлнинг айтишича, мураббийлар ундан голлар уриш, голли узатмалар бериш, умумий ўйинда фойдали бўлиш ва ҳимояда ҳам жамоага кўмаклашишни кутмоқда. У айнан ҳимоявий масъулиятнинг муҳимлигини профессионал футболдаги дебютидан бери тобора кўпроқ англаб боряпти...