«Хайденхайм» — «Штутгарт» баҳсида олти гол урилди
Германия чемпионати жадвалининг қуйи қисмида қолиб кетган «Хайденхайм» 23-турда «Штутгарт»га қарши уйида кескин ва голларга бой ўйин намойиш этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 5-дақиқадаёқ меҳмонлар фойдасига бошланди: Крис Фюрих ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, аниқ зарба билан ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай Кристиан Контенинг зарбаси блокланди, бироқ Эрен Динкчи имкониятдан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. Кейин Эрмедин Демирович «Штутгарт»ни олдинга олиб чиққандек бўлди...