Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди
Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан бошланган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У билан бирга ишда ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари иккала мансабдорга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Терговга кўра, AFA томонидан тўланиши лозим бўлган ижтимоий бадаллар бўйича ғазнага 13 миллион доллар етиб келмаган.