Моуриньо Винисиус можаросидан кейинги танқидларга жавоб берди
«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши баҳсдан сўнг танқидлар остида қолди. У жамоасини ирқчиликда айблаш нотўғри эканини таъкидлади, шунингдек, гол урилгандан кейинги провокацион нишонлаш услуби учун Винисиус Жуниорни ҳам танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув давомида Винисиус майдонда «Бенфика» футболчиси Жанлука Престияннини ўзига нисбатан ирқчилик қилганликда айблагани айтиламоқда. Мазкур ҳолат юзасидан УЕФА расмий текширув бошлади.