«Галатасарай»да маошлар бўйича муаммолар юзага чиқди
«Коньяспор»га кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага таянган ҳолда айтилишича, бу ҳолат уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият юзасидан расмий изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада кучайтирмоқда.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари...