Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда мағлуб бўлди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш» ҳам амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида якунланди. Таиланд клуби биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ кетма-кет икки бор гол урди: 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Супханат Муэнта устунликни иккитага оширди.