Кунде Педри «Барселона» ўйинини бутунлай ўзгартиради деди
«Барселона»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жюл Кунде жамоа учун ярим ҳимоячи Педрининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 ёшли испаниялик футболчи жароҳатдан кейин сафга қайтди. У Ла Лиганинг якшанба кунги «Леванте»га қарши учрашувида (3:0) 66-дақиқада захирадан майдонга тушди.
«Педри ҳамма нарсани ўзгартиради. Албатта, биз унга муҳтож эдик. Кўплаб вазиятларда ўйинимиз айнан у орқали қурилади. У бўлмаганда бу доим сезилади — ҳатто ҳимояда ҳам», — дея...