«Галатасарай»да футболчиларга маош бериш бўйича муаммо юзага келди
«Коньяспор» майдонида кутилмаган мағлубиятдан сўнг, «Галатасарай» ичида жиддий муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага ишонилса, бу ҳолат кетма-кет учинчи ой ҳам давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари вазият юзасидан изоҳ бермаётгани эса ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада кучайтирди.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик...