«Аталанта» «Наполи» устидан иродали ғалабани қўлга киритди
Италия А Сериясининг кун марказий учрашувида «Аталанта» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди ва ўйин тақдирини иккинчи бўлимда ўзгартириб, муҳим уч очкони илиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳисоб 18-дақиқада очилди: Мигел Гутьеррес жарима зарбасидан жарима майдони марказига узатма берди, Сем Бйокема эса тўсиқсиз бош билан тўпни тўрга йўллади — 0:1. «Аталанта» тезда жавоб қайтаришга уриниб кўрди: Алисон Сантос бир вазиятда дарвозабон билан яккама-якка чиқиб гол урди, бироқ аниқ офсайд сабабли гол бекор қилинди.