Мак Аллистер 90+7-дақиқада "Ливерпул"га драматик ғалаба совға қилди
Англия чемпионатининг 27-тури ҳақиқий “нервлар синови”га айланди. Сафарда ўйнаган «Ливерпул» «Ноттингҳэм Форест» дарвозасини 90+7-дақиқада ишғол қилиб, уч очкони охирги сонияларда “илиб кетди”. Ушбу ғалабадан кейин мерсисайдликлар 45 очко билан 6-ўринда боряпти, «Форест» эса 27 очко билан 17-поғонада қолди.
Баҳс давомида икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйнади: «Форест» ўз уйида очко илиб қолишга уринди, «Ливерпул» эса босимни оширса-да, гол учун “калит” топишга анча қийналди. Аммо футболнинг энг ёқимли томони шунда ...