Моуриньо Винисиус билан можаро ортидан танқидларга жавоб берди
"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасида "Реал"га қарши баҳсдан кейин кескин танқидлар марказида қолди. У жамоасини ҳимоя қилиб, "Бенфика"ни ирқчиликда айблаш нотўғри эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув давомида Винисиус Жуниор рақиб футболчиси Жанлука Престианчинини ирқчиликда айблади. Моуриньо эса бразилиялик юлдузнинг голни нишонлашдаги ҳаракатларини провокацион деб баҳолаб, вазиятни янада кескинлаштирмаслик кераклигини ишора қилди. Мазкур ҳолат юзасидан УЕФА расмий текширув бошлаган.