Сафонов ПСЖ ғалабасидан сўнг яна пешқадамликка қайтди
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов 23-тур доирасида «Мец»га қарши ўйиндан кейин фикр билдирди. Париж клуби ушбу учрашувда 3:0 ҳисобида ишончли зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сафонов ижтимоий тармоқлардаги постида жамоа яна турнир жадвалида биринчи ўринга қайтганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ПСЖ ўйинни назорат остида ўтказди ва рақиб деярли хавфли вазият ярата олмади: «Агар адашмасам, рақибнинг дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарбаси бўлмади. Бу эса рақибнинг жадвалдаги ўрнидан қатъи назар...