Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйинда дам олдиради
«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бўйича тез орада майдонга қайтиши ҳақидаги тахминлар бор, аммо бу ўйинда ҳам у қайдномадан жой олмайди.
Жезушнинг айтишича, жамоа тиғиз тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларни асрашга қарор қилган.