Артета "Тоттенҳэм"га қарши ўйин олдидан жамоаси ҳақида нималар деди?
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микел Артета жамоаси атрофидаги танқид, босим ва “салбий фон” ҳақида очиқ гапирди. Мутахассисга шогирдларни турли гап-сўзлардан қандай асраш мумкинлиги сўралганда, у одатдагидек юмшатиб ўтирмади: бу лигада шовқин — нормал ҳолат, ҳатто йўлнинг бир қисми.
Артетанинг фикрича, бундай муҳитда энг муҳим савол шундай: сен шу босимни хоҳлайсанми ёки йўқ? Агар йўқ бўлса, демак, футболдаги катта саҳна сенга мос эмас — бошқа иш қил, бошқа жойга ўт. Қисқаси, “катта ўйин”да катта гаплар ҳам бўлади.