«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда ва ички муаммолар кучаймоқда
«Коньяспор»дан кутилмаганда енгилгандан сўнг, «Галатасарай» атрофида клуб ичидаги вазиятга оид нохуш гап-сўзлар кўпайди. TR24 хабарига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари эса вазият бўйича изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада оширди.
Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолганини таъкидлади.