Сафонов «Монако»га қарши жавоб ўйини олдидан фикр билдирди
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Европа Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши бўладиган баҳс арафасида жамоа кайфияти ва ўйиндан кутаётганлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар илк плей-офф учрашувида 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кичик устунликни қўлга киритганди.
«Биринчи ўйиндаги натижа бизга маълум даражада эркинлик беради, аммо ҳеч нарсани олдиндан ҳал қилиб қўймайди. Шу сабаб жангга тайёрланяпмиз ва бу учрашувга тўлиқ қуролланган ҳолда чиқамиз»...