Компани «Бавария» «Айнтрахт»га битта голни совға қилди, деди
Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси бош мураббийи Венсан Компани Бундеслиганинг 23-турида Франкфуртнинг «Айнтрахт»ига қарши ўйин ҳақида фикр билдирди. Мюнхенликлар ўз майдонида 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бельгиялик мутахассисга кўра, жамоа майдонда бироз бўшашиб ҳаракат қилган ва бир қанча имкониятлардан фойдалана олмаган. «Учинчи голгача тўлиқ устун эдик, аммо рақибнинг иккинчи голини ўзимиз “совға қилдик”. Учрашув охирида меҳмонлар босимни кучайтирди...