«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди
«Коньяспор»га кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ички муаммолар гирдобига тушиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 порталига кўра, жамоа футболчиларига маошлар тўланмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манба маълумотларига кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб расмийлари эса вазият юзасидан изоҳ беришдан тийилмоқда, бу эса ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада оширяпти.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик...