Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди
Аргентина футбол ассotsiatsiyasi (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани билан боғлиқ иш доирасида прокуратурага сўроқ учун чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У билан бирга ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам иш бўйича фигурант сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари иккала мансабдорга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтиши белгиланган. Тергов AFA томонидан давлат ғазнасига 13 миллион доллар миқдоридаги ижтимоий бадаллар келиб тушмагани ортidan бошланган.