«Реал Соседад» Захарян бўйича ёзги қарорини маълум қилди
Испаниянинг «Реал Соседад» клуби россиялик ярим ҳимоячи Арсен Захарян билан боғлиқ режалари борасида аниқ позициясини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ла Лиганинг 25-турида сан-себастьянликлар «Реал Оведо» билан 3:3 ҳисобида дурранг ўйнади. Захарян 77-дақиқада захирадан майдонга тушди ва бир неча вазиятдан фойдалана олмади. Бу учрашув у учун жароҳатдан кейинги илк ўйин бўлди. Ўйиндан сўнг мухлисларнинг бир қисми ярим ҳимоячини имкониятларни бой бергани учун танқид қилди.