Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроқ қилинади
Аргентина Футбол Ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумонланувчи сифатида қайд этилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳар икки мансабдорга мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Терговга кўра, давлат ғазнаси AFA томонидан тўланиши керак бўлган ижтимоий бадаллар бўйича 13 млн доллар етишмовчиликни аниқлаган.