Алексей Березуцкий 30 ёшдан ошса терма жамоага бормасди
ЦСКА собиқ футболчиси Алексей Березуцкий Россия терма жамоасининг Гватемала ва Мали билан ўртоқлик учрашувларига чақирув олса, фаол футболчи сифатида борармиди, деган саволга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Унинг айтишича, барчаси ёшга боғлиқ: агар 30 ёшдан ошган ўйинчи бўлганида, бундай ўйинлар учун терма жамоага бормас эди. Березуцкий бу фикрини “RB Sport”га берган интервьюсида таъкидлади.
Алексей Березуцкий 2018 йилда профессионал фаолиятини якунлаган.