Роналду йирик ғалабадан сўнг фикрларини билдирди
“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Ал-Ҳазм”га қарши 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейин ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик юлдуз учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасининг Саудия Арабистони чемпионатида яна турнир жадвалининг биринчи поғонасига қайтишига катта ҳисса қўшди.
“Ҳаммаси яна ўз ҳолига қайтди. Биз қайтдик, тўғри йўлдамиз ва ўзимизга ишончимиз юқори, ҳаммаси жойида. Мақсад сари босқичма-босқич юряпмиз.